“Севги фариштаси” Гули Асалхўжаева ва Мурод Манзур ижросида

Сана: 27.03.2015 3866 қайноқ

Ёқимли овози ва кайфиятни кўтарувчи қўшиқлари билан эл назарига тушган, замонавий эстрада қўшиқлари билан бирга мумтоз тароналарни ҳам маромига етказиб ижро этувчи хонанда Гули Асалхўжаева навбатдаги дуэт таронасини кенг омма ҳукмига ҳавола этди.“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали илк бор янграган мазкур дуэт тарона “Севги фариштаси” деб номланади. Дуэтдош эса бир қатор хит қўшиқларнинг мусиқаси муаллифи, истеъдодли ижодкор Мурод Манзур.

Бу ижодкор билан Гули Асалхўжаева бир нечта қўшиқларини ҳамкорликда яратган ва янги таронани биргаликда дуэт тарзида ижро этишни мақсад қилишган. Қўшиқнинг матни Нурбекка тегишли бўлиб, мусиқасини Мурод Манзурнинг ўзи басталаган.

“Севги фариштаси” Гули Асалхўжаева ва Мурод Манзур ижросида

Ёшларбоп, романтик руҳда яратилган таронага баҳорий кайфият берувчи кадрлардан иборат видеомаҳсулот Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар томонидан яратилди. Тасвирга олиш ишлари совуқ кунларга тўғри келган бўлса-да, хонандалар ва ижодий гуруҳ бир жамоа бўлиб ишлашди ва олдиларига қўйган мақсадга эришишди.

“Севги фариштаси” Гули Асалхўжаева ва Мурод Манзур ижросида

 Марҳамат, янги видеоклипни томоша қилинг ва фикрларингизни билдиринг.     

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol