Шаҳзода Муҳаммедова “Севги йўқ” дея таъкидламоқда...

Сана: 26.03.2015 4400

Кинофильмларда ижро этган роллари билан танилган Шаҳзода Муҳаммедова дизайнерлик фаолияти билан ҳам кўпчиликка таниш. Ҳатто у, хонандаликда ҳам ўзини синаб кўрди ва бир нечта тароналар ижро этишга ҳам улгурди.Шаҳзоданинг Диёр Маҳкамов билан ҳамкорликда яратган “Девонангман” дуэти мухлислари қалбидан жой эгаллагани унинг келгуси ижодига завқ бағишлаб, кетма-кет янги қўшиқлар устида ишламоқда.

Шаҳзода Муҳаммедова “Севги йўқ” дея таъкидламоқда...

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосини тинглаганлар Шаҳзода Муҳаммедонванинг энг янги “Севги йўқ” деб аталган таронасини илк тингловчисига айландилар. Деярли барчага манзур бўлган янги композициянинг мусиқаси ва шеъри муаллифи Якзон бўлиб, аранжировка ишларини Равшан Алиев бажарган.

Шаҳзода Муҳаммедова “Севги йўқ” дея таъкидламоқда...

Айтиб ўтишимиз лозим, мазкур тарона учун яқин кунларда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади, аммо қайси клипмейкер томонидан яратилиши ҳозирча сир тутилмоқда. Маълум бўлишича, айни дамда сюжет ва сценарий бўйича маслаҳатлашилмоқда.

Шаҳзода Муҳаммедова “Севги йўқ” дея таъкидламоқда...

Дизайнер, актриса ва хонанда, бир сўз билан айтганда серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедовадан тез кунда “Севги йўқ” таронасига ишланган видеоклип премьерасини кутиб қолинг.   

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol