Райҳон барчани парвозга чорлайди!

Сана: 26.03.2015 2030 қайноқ

Эстрадамизда бир неча йиллардан буён самарали ижод қилиб, минглаб мухлисларнинг қалбидан чуқур жой олган латофатли хонанда Райҳон томонидан тақдим этилаётган янги таронани қарши олинг!

Яқиндагина мухлислари учун узоқ кутилган соғинчли яккахон концерт дастурини намойиш этган Райҳон асло ижод қилишдан тўхтагани йўқ. Сўнгги вақтларда асосан маъюс ва сокин оҳангдаги қўшиқлар яратаётган хонанданинг бугун тақдим этаётган таронаси ўзгача йўналишда ёзилган...

Райҳон барчани парвозга чорлайди!

"Парвоз этай" номли қўшиқ илк бора "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали жаранг сочиб, катта олқишларга эришди. Маҳоратли ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган қўшиқ ноодатий мусиқий оҳанглари ила тингловчиларнинг аъло баҳосига сазовор бўлди. 

Райҳон барчани парвозга чорлайди!

Мухлислар учун узоқ кутилган тарона сизнинг ҳам мусиқий тўпламингиздан жой олса, ажаб эмас. Яқинда хабар берганимиздек, айни вақтда Райҳон Лола билан бирга куйлаган "Кўникмадим" дуэти учун видеоклип устида иш олиб бормоқда. Тез кунда кўплаб мухлислар учун кутилмаган туҳфа сифатида тақдим этиладиган бу видео премьерасини сайтимиз орқали қарши оласиз. 

Райҳон барчани парвозга чорлайди!

Айни ватда эса бугун премьера қилинган "Парвоз этай" номли таронани сайтимиз орқали тинглаб, Райҳон дунёсига саёҳат қилинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol