Ягонадан кайфиятни кўтарувчи тарона

Сана: 26.03.2015 3488 қайноқ

Ўзига хос йўналишдаги қўшиқлари ва клиплари билан кўплаб мухлислар қалбидан жой олган Ягона айни пайтда кетма-кет янги тароналар яратиш билан банд. Ана шундай ижод самарасидан бири бугун тақдим этилди. 

"Ўша Ягонаман" дея аталган қўшиқ жўшқин кайфият баҳш этиши билан ажралиб туради. Бу қўшиқни тайёрлашда Ягона бир қатор маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилган. 

Ягонадан кайфиятни кўтарувчи тарона

"Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилган таронанинг матни Бобур Умаров қаламига мансуб. Мусиқасини Убайдулла Каримов басталаган бўлса, аранжировка муаллифи Тимур Раҳмоновдир. 

Ягонадан кайфиятни кўтарувчи тарона

Ягонанинг кайфиятига хос шўх ва рақсбоп оҳангдаги бу тарона айнан шу жиҳати билан кўплаб юракларни забт этса, ажаб эмас. Илҳомбаҳш баҳор фасли учун тайёрлаган мусиқий туҳфаларини бирин-кетин тақдим этишни мақсад қилган Ягонага ижодий муваффақият тилаймиз. 

Ягонадан кайфиятни кўтарувчи тарона

Хозир эса бугун премьера қилинган янги "Ўша Ягонаман" таронасини тинглаб, кайфиятингизни янада кўтаришингизни таклиф этамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol