Шаҳзодадан халқаро премьерани қарши олинг!

Сана: 25.03.2015 5807 қайноқ

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода бугун барча учун янги қўшиқни тақдим этди. Куни кеча маълум қилганимиздек, Шаҳзода халқаро лойиҳани тақдим этмоқда. 

Бир неча йиллар аввал “Akcent” гуруҳи билан ҳамкорликда яратилган “All alone” таронаси кўплаб халқаро хит-парадларда ҳам етакчилик қилган. Айнан шу гуруҳнинг собиқ аъзоси Gruia Mihai  ва Dorian Oswin муаллифлиги остида янги қўшиқ яратилди. Ижрочиси эса Шаҳзодадир. 

Бухарестнинг “Mango records” компанияси таклифи билан ёзилган бу қўшиқ орқали Шаҳзоданинг мухлислари сони Европада ҳам, бошқа чет мамлакатларда ҳам янада ошиши шубҳасиз. “Mon cheri” (“Мой дорогой”) дея номланган қўшиқ “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали илк бора жаранг сочиб, жуда кўп сонли мухлисларнинг олқишларига сазовор бўла олди. 

Шаҳзодадан халқаро премьерани қарши олинг!

Француз тилида куйланган варианти, шунингдек инглиз тилида ҳам мукаммал равишда куйланган қўшиқнинг халқаро премьераси ҳам катта олқишлар билан кутиб олинди. 

Бугун сайтимиз орқлаи мазкур тарона учун ишланган видеоклипни ҳам эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этамиз. Тимур Примқулов томонидан суратга олинган клип ноодатий ва ўзгача тасвирлари билан мухлислар қалбидан жой олса, ажаб эмас. 

Узоқ кутилган ва катта шов-шувларга сабаб бўладиган клипни қарши олинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol