Ёқуббек Қудратовдан ваъда қилинган қўшиқ ва клип

Сана: 24.03.2015 4052 қайноқ

Ёш истеъдодли ижодкор Ёқуббек Қудратов шу вақтгача етарлича мухлислар аудиториясига эга бўлиб келмоқда. Бугунги тақдим этилаётган ижод намунаси орқали унинг тингловчилари сони янада ортса, ажаб эмас. 

"Ёр-ёр" дея ноланган тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилган бўлса. бир вақтнинг ўзида сайтимиз орқали мазкур қўшиқ учун ишланган видеоклипни қарши олишингиз мумкин! ФМ 101.00 тўлқини студияси эса Ёқуббек Қудратов ташрифидан ўзгача файз олди. 

Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Шерали Файзуллаев бўлиб, аранжировка устида Аҳмад Хожиматов ишлаган. Мухлислар томонидан самимий фикрлар ила кутиб олинган қўшиқнинг клипи эса Рустам Муродов томонидан Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган.

Ёқуббек Қудратовдан ваъда қилинган қўшиқ ва клип

Сюжет йўналишида тайёрланган клип ҳаётий воқеага асосланади. Бу эса мухлисларга маъқул келиши шубҳасиз. Марҳамат томоша қилиб, муносиб баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol