Тез кунда кутилган клип премьераси...

Сана: 24.03.2015 854

Икки хонанда ҳамкорлигида яратилган дуэт тароналарнинг аксарияти кўпчиликнинг қалбидан жой олиб, хит қўшиқлар сарасига кириб боради. Ҳар бир санъаткор учун дуэтдошининг овоз тембри ва ижодий йўналиши эътиборга олиниши табиий. Бундай ҳамкорликлар икки хонанданинг мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлади, десак адашмаймиз. Радиоэфирлар орқали премьера этилганига кўп вақт бўлмаса-да, хит даражасига айланиб улгурган Сардор Раҳимхон ҳамда Дилсўз ижросидаги “Соғинди юрак” таронаси айтиб ўтганимиздек, нафақат уларнинг мухлислари, балки кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.

Тез кунда кутилган клип премьераси...

Сўзлари Баҳодир Низомовга, мусиқаси Умид Обидовга тегишли бўлган ва мухлисларнинг дилига манзур бўла олган мазкур дуэт учун айни кунларда видеоклип тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда. Таниқли ва профессионал клипмейкер Рустам Муродов режиссёрлигида яратилаётган видеомаҳсулот трек йўналишида тасвирга олинмоқда.

Тез кунда кутилган клип премьераси...

Тез кунларда сайтимиз орқали премьера сифатида намойиш этилажак янги видеоклипнинг суратга олиш жараёнларидан фоторепортаж тақдим этамиз. Томоша қилинг ва премьерани ўтказиб юборманг.

Тез кунда кутилган клип премьераси...

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol