Ёш хонанда Будурдан навбатдаги ижод намунасини қарши олинг!

Сана: 20.03.2015 1404 қайноқ

Шоу-бизнес оламига кириб келаётган ёш ижодкор Будур айни вақтда кетма-кет янги тароналарни тақдим этишга тайёрлаб қўйган. Ана шундай қўшиқлардан бири "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочиб, премьера сифатида тақдим этилди. 

"Тун йиғлар" дея аталган тарона Будурнинг илк қўшиғидан фарқли равишда маъюс мавзуда ёзилган. Бу қўшиқни тайёрлашда Будур истеъдодли ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорлик қилган. 

Ёш хонанда Будурдан навбатдаги ижод намунасини қарши олинг!

Расмий равишда иккинчи ижод намунаси сифатида мухлислар эътиборига ҳавола этилган "Тун йиғлар" таронаси янграб бўлгач, тингловчиларнинг холис фикрлари қабул қилинди. Улар қўшиқнинг матни ҳақида алоҳида тўхталиб, Будурнинг овоз имкониятлари ҳақида ҳам самимий фикрларини билдиришди. 

Ёш хонанда Будурдан навбатдаги ижод намунасини қарши олинг!

Айни вақтда умидли хонанда бир неча тароналарни тайёрлашга улгурган. "Гўё" номли қўшиқ учун Жасур Шаметов томонидан клип ҳам суратга олинган бўлиб, хозирда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Тез кунларда тайёр видеоклипни сайтимиз орқали қарши олишингиз мумкин бўлади. 

Ёш хонанда Будурдан навбатдаги ижод намунасини қарши олинг!

Бундан ташқари, яна бир янги "Бардош" номли қўшиқ учун эса шу кунларда видеоклип тасвирга олиш ишлари бошланиш арафасида. Бу сафар Будур маҳоратли клипмейкер Тимур Примқулов билан ҳамкорлик қилишни мақсад қилган. Будурнинг барча ижодий ишларига омад тилаган ҳолда, "Тун йиғлар" номли янги қўшиғини эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol