Жасур Умиров баҳор айёмига мос хазиломуз таронани тақдим этди

Сана: 19.03.2015 3306 қайноқ

Аслида ноанъанавий мавзудаги қўшиқлари билан эътиборга тушган Жасур Умиров бугун яна бир янги ижод намунасини тақдим этди. Баҳор мавсумига мос тарзда яратилган қўшиқ "Вай вай" дея аталади. 

Бу таронанинг матнини Жасур Умировнинг ўзи ёзган бўлиб, ундаги хазиломуз тарздаги сатрлар ёқимли кайфият баҳш этса, ажаб эмас. 

Жасур Умиров баҳор айёмига мос хазиломуз таронани тақдим этди

Қўшиқнинг мусиқасини Зафар Қодиров басталаган бўлса, Тимур аранжировкаси устида ишлаган. "Вай вай" номли шўх ва рақсбоп оҳангдаги тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочиб, кўпчиликка баҳорий жўшқин кайфият баҳш этди, десак адашмаган бўламиз. 

Жасур Умиров баҳор айёмига мос хазиломуз таронани тақдим этди

Кўплаб тингловчилар айнан қўшиқнинг хазил тариқасида ёзилган сатрларига эътибор қаратишганини маълум қилишди. Бу тарона учун ҳам Жасур Умировдан ўз йўналишида клип кутиб қолишларини билдиришди. 

Жасур Умиров баҳор айёмига мос хазиломуз таронани тақдим этди

Хонанданинг маълум қилишича, аслида бу йил учун ижодий режалари бисёр. Кутилмаган клиплар ва қўшиқлар тайёрлаш ишлари билан доимо банд бўлган хонандага ижодий баркамоллик тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol