Бибинурдан премьера “Бундай баҳорни соғинмай бўлмас”

Сана: 19.03.2015 1014 қайноқ

Ёш бўлишига қарамай бир неча қўшиқлар яратиб, мухлислар меҳрини қозониш ниятида санъат оламига қадам қўйган умидли хонанда Бибинур бугун навбатдаги таронасини халқимизга улашди. Баҳор байрами Наврўзи олам билан қутлаш истагида янги тарона учун ишланган видеоклипни ҳам тақдим этаётган хонанда, қўшиқ ва клип кўпчиликка манзур келишига умид қилмоқда. 

Бибинурдан премьера “Бундай баҳорни соғинмай бўлмас”

“Бундай баҳорни соғинмай бўлмас” номли янги таронанинг шеъри Нормурод Назруллаев қаламига мансуб, мусиқасини эса композитор Анор Назаров басталаган. Видеоклип яратилишида эса Хасан ва Хусан Атабоевлар режиссёрлик вазифасини бажаришган. Пойтахтимизнинг энг гўзал масканларида тасвирга олинган клипни томоша қилар экансиз, кайфиятингиз кўтарилиб, баҳра оласиз.  

Бибинурдан премьера “Бундай баҳорни соғинмай бўлмас”

Ҳозирда Ўзбекистон Давлат консерваториясида таҳсил олаётган хонандадан Бибинур унинг тахаллусими, дея мурожаат қиладиган мухлислари учун айтиб ўтишимиз мумкин, бу унинг асл исми экан. 

Бибинурдан премьера “Бундай баҳорни соғинмай бўлмас”

Айни кунда истеъдодли ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ишлаётган Бибинур тез кунда янги “Кераксан менга” номли композицияни кенг омма эътиборига ҳавола этади. Бугун эса янги тарона ва видеоклипни томоша қилиб, баҳо беринг   

  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol