Айёмга туҳфа "Тўёна" Баҳром Назаровдан премьера

Сана: 18.03.2015 2991

Хушовоз хонанда Баҳром Назаров бугун навбатдаги янги қўшиғини мухлисларига армуғон этди. Янги ижод маҳсулининг номи “Тўёна” деб аталган бўлиб, яқинлашиб келаётган Наврўзи айём учун юртдошларимизга муносиб байрам туҳфаси бўлди, десак адашмаган бўламиз. Ҳар бир ижодкор баҳор байрамига ўзгача тарзда тайёргарлик кўради, шунингдек Баҳром Назаров ҳам мухлисларига ўз совғасини туҳфа этмоқда.  Янги композициянинг матни ва мусиқаси муаллифи Нодир Умаров бўлиб, тарона баҳорий кайфият берувчи, байрамона руҳда тайёрланган.

Айёмга туҳфа "Тўёна" Баҳром Назаровдан премьера

Яқиндагина ўзининг навбатдаги янги альбомини тақдим этган хонанда янги-янги тароналар устида ишлаш билан банд. Устозлари ва ижодий ҳамкорлари билан маслаҳатлашган ҳолда яратган ҳар бир таронаси хит даражасига кўтарилиши хонанданинг ўз ижодига профессионал ёндошишидан дарак бермоқда. Сиз ҳам “Тўйона” қўшиғини тингланг ва баҳо беринг.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol