“Тушларимга киринг Отажон”... узоқ кутилган клип премьераси

Сана: 18.03.2015 1437

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг ижодига бефарқ бўлмаган тингловчининг ўзи бўлмаса керак. Мазмунли тароналари, истеъдоди, ширали овози билан кўпчиликнинг қалбидан ўрин эгаллаган бу хонанда кетма-кет янги қўшиқлар яратишдан, уларни ҳалққа манзур қилишдан асло чарчамайди. Деярли ҳар бир яратган таронаси хит парадларнинг юқори чўққиларини эгаллайдиган санъаткор учун бу омадмикин ёки бахт...

“Тушларимга киринг Отажон”... узоқ кутилган клип премьераси

Сардор бир неча ой олдинтаниқли санъаткор Далер Назаров ижодидан  фойдаланган ҳолда у инсондан шахсан руҳсат олиб шу қўшиқни қайта жонлантиришни ният қилди ва матн устида шоир Бобур Бобомурод билан бирга ишлади. Мусиқага Аҳмад Ҳожиматов янгича сайқал бериб ва ниҳоят бу тарона ўзбек тилида “Тушларимга киринг Отажон” дея номланди. Мазкур тарона эфир орқали биринчи маротаба жаранг сочганида тингловчилар уни зўр олқишлар билан кутиб олдилар. Тўғрисини айтганда қўшиқ кимнидир йиғлатди, кимнидир ҳотираларини ёдга солди ва кимгадир яна бир бора шукур айтишини эслатиб қўйди...

“Тушларимга киринг Отажон”... узоқ кутилган клип премьераси

Мана бугун эса бир неча кунлардан бериInstagram ижтимоий тармоқларида ҳамманинг қизиқишини ошираётган мазкур тарона учун видеомаҳсулот тайёр бўлганини ва уни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали премьера этаётганимизни маълум қиламиз.

Айтиб ўтиш жоиз видеоклипга Санжар Маткаримов режиссёрлик қилган, Наримон Султонҳўжаев эса операторлик вазифасини бажарган.

Сардор Раҳимхоннинг ижодидаги, унинг учун жуда қадрли бўлган “Тушларимга киринг Отажон” таронасига ишланган видеомаҳсулотни томоша қилинг ва фикр мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol