Тоҳир Содиқов ҳамда Жасур Ғоипов “Тошкентим онам” тарона премьераси

Сана: 17.03.2015 4247

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида кутилмаган дуэт премьераси бўлиб ўтди. Ўзбек шоу-бизнесининг мега юлдузи Тоҳир Содиқов ҳамда қўплаб мухлисларга эга таниқли хонанда Жасур Ғоипов ҳамкорликда ижро этган “Тошкентим онам” таронаси яқинлашиб келаётган Наврўз айёми муносабати билан халқимизга муносиб совға бўлди, десак адашмаймиз.

Тоҳир Содиқов ҳамда Жасур Ғоипов “Тошкентим онам” тарона премьераси

Афсонавий “Ялла” ансамблининг “Тошкентим онам” қўшиғини бир нечта хонандалар қайта ижро этишган, аммо бугун дуэт тарзида премьера этилган варианти мухлислар эътиборига ҳавола этилиши билан кўпчиликнинг қалбидан жой олиб улгурди. Сабаби, студияга қўнғироқ қилган тингловчилар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан буни билиш қийин эмасди. Мазкур тарона учун N’Zero, яъни Фазлиддин Хожиниёзов аранжировка ишларини бажарган.

 

Минглаб мухлисларнинг севимли хонандалари томонидан ижро этилган дуэтни радиоэфирда тинглашга улгурмаган бўлсангиз, сайтимиз орқали ундан баҳраманд бўлишингиз мумкин.          

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol