"Диёр" гуруҳи ўзга сайёраликларми?

Сана: 24.01.2014 4251

Олти ой аввал ижодий фаолиятини бошлаб, шу вақт давомида “Ҳаёлимда”, “Уч кун дединг” номли қўшиқларини тингловчиларга тақдим этишга улгурган “Диёр” гуруҳи эндиликда “Сени деб” номли қўшиғи ҳамда клипининг преърасини popcorn.uz сайтида ўтказишни ният қилди. 

Тарона матни Дилсўз ижодидан, мусиқасини Сарвар ва Комил яратган, аранжировкаси эса Ахлиёр Азимов томонидан тайёрланган. Клипни суратга олиш аввал куз ойига белгиланган эди, аммо маълум бир сабабларга кўра қиш фаслига қолдирилди. Гўзал табиат манзараси тасвирга олиниши яхшикуя, бироқ гуруҳ ижодкорлари Юлдузхон ҳамда Жамолбекларнинг совуқда қолиб кетиб, шамоллаганлари инсонни бироз ташвишга солади. Ижодга бўлган меҳр хонандаларга куч бағишлаб, саломатликларини тиклашда ёрдам берган бўлса ажаб эмас. Дарвоқе, мазкур видеоклип ўзга сайёрадан ташриф буюрган меҳмонларга бой бўлиши бизни қизиқтириб қўйди. Сюжет қаҳрамонлари учун алоҳида учтадан антиқа костюм тикилганлиги, ҳар бир иштирокчи ғаройиб либосларда кўриниши, декорациянинг ўзгачалиги эътиборингизни тортиши шубҳасиз. Ёш ижодкорлар янги ғоя, янги наво билан шоу-бизнес оламига янгича нигоҳ ташлашда туртки берса ажаб эмас.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol