“Ўзбегим таронаси” радиоси бир гуруҳ кино ижодкорларни қарши олди

Сана: 12.03.2015 3290

Таниқли режиссёр Зебо Наврўзованинг янги картинаси премьераси олдидан бўлиб ўтган ижодий интервью тингловчилар учун қизиқарли ва мазмунли бўлди. Актриса Феруза Собитова, Муҳаммадали Наврўзов, Шуҳрат Йўлдошев ва Зебо Наврўзовалар студия меҳмони бўлиб, бошловчи Раъно Алимованинг фильм ҳақидаги саволларига жавоб бериш баробарида суратга олиш жараёнларидаги воқеалар ва ёдда қолган вазиятлар ҳақида айтиб ўтишди.

 “Ўзбегим таронаси” радиоси бир гуруҳ кино ижодкорларни қарши олди

Бугун премьераси бўлиши кутилаётган “Қашқир” кинокартинаси режиссёрнинг аввалги фильмлари каби асосан йигитлар ҳаётини акс эттирувчи фильмдир. Унда аҳлоқи оғир, яъни салбий ҳарактердаги йигитларнинг ҳаётдаги ҳар бир қадами уларнинг келажаги учун қай даражада таъсир кўрсатиши кўрсатиб берилган.

 “Ўзбегим таронаси” радиоси бир гуруҳ кино ижодкорларни қарши олди

Тарбиявий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган янги фильм ҳаёт ҳақиқатларини экранга олиб чиқади. Премьерадан сўнг фильмнинг сюжети ва мазмунига алоҳида тўхталамиз. Ижодкорларга эса улкан парвозлар тилаб қоламиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol