''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

Сана: 11.03.2015 8834 қайноқ

Кино оламида яратилаётган ҳар бир картина ҳаётий воқеаларни тасвирлаб, томошабинга ҳар томонлама маданий ва тарбиявий жиҳатдан таъсир кўрсатади. Мукаммал сценарий, режиссёрлик иши ва профессионал актёрлар ансамбли кинофильмнинг муваффақиятини таъминлайди ва томошабинлар эътиборида бўлади. Бугун Алишер Навоий номли киносаройида ана шундай киномухлислар олқишига сазовор бўла оладиган картина премьераси бўлиб ўтди.

''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

Режиссёр Дурдона Тўлаганованинг навбатдаги ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди. Премьера аввалида киносарой саҳнасига актёрлар таклиф этилишидан олдин хонандалар куй-қўшиқлари жаранг сочди.

''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

''Наво'' ансамбли, Жахонгир Тўлкинов ҳамда картинада бош ролни талқин этган хонанда ва актёр Али Отажонов фильм саундтреки ''Айрилдим'' таронасини ижро этди. Сўнгра сахнага бутун ижодий гурух ва актёрлар таклиф этилди. Элёр Носиров, Гулҳумор Абдуллаева, Асал Саидвалиева, Сетора Аҳмедова, Жаҳонгир Тўлқинов, Мафтуна Яҳёева, бастакор Дониёр Агзамов. Премьерада Равшан Ҳакимов бошловчилик вазифасини бажарди ва фильм ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

Намойиш бошланиши билан томошабинлар зали сув қуйгандек тинчиди. Бош ролни маромига етказиб ижро этган Али Отажоновнинг актёрлик маҳорати аъло баҳога муносиб эканига яна бир бор амин бўлишди.

''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

Воқеалар ривожи актёрларнинг ижроси билан томошабинлар диққатини тортди ва улар катта қизиқиш билан фильмни кузатишди. Таниқли бастакор Дониёр Агзамов яратган мусиқалар фильмга мос ва таъсирли эди. Постановкачи оператор Шерзод Умаровнинг маҳорати ҳам эътиборга лойиқ. Ҳам таъсирчан, ҳам юзга табассум улашувчи сахналардан иборат сюжет хеч кимни бефарқ қолдирмади. 

''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

Бўлиб ўтган янги фильм премьерасидан кейинги ҳолис ҳулосани ҳар бир томошабин ўзи учун чиқаради. Биз эса ''Айрилиқ-2'' картинаси кўпчиликнинг олқишига, эътирофига ва самимий муносабатига лойиқ, дея оламиз.

''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 ''Айрилиқ-2'' фильми намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди

 Фотолар муаллифи Тимурга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol