Гули Асалҳўжаевадан “Севги фариштаси” тез кунда...

Сана: 11.03.2015 3364

Халқ назаридаги санъаткорлар янги қўшиқ яратмай қолишса уларни севиб тинглайдиган ва ижодини кузатиб борадиган, чин маънодаги санъат шайдолари ҳавотирга тушишади. Шунинг учун ҳам хонандалар доимо изланишда бўлишади. “Атиргулим” номли таронаси премьерасидан сўнг бироз муддат жимлик сақлаган хонанда Гули Асаҳўжаева яна янги ижод маҳсули билан мухлисларини қувонтириш ниятида. Хонанданинг айтишича, унинг мухлислари тез-тез қўнғироқ қилиб, янги видеоклип тақдим этишини сўрашар экан. 

Гули Асалҳўжаевадан “Севги фариштаси” тез кунда...

Ана шундай таклифларни инобатга олган Гули  тез орада янги дуэт тарона ва унга ишланган видеоклип премьерасини тақдим этади.

Гули Асалҳўжаевадан “Севги фариштаси” тез кунда...

Истеъдодли ижодкор Мурод Манзур билан ҳамкорликда яратилган янги қўшиқ “Севги фариштаси” деб номланган. Матни Нурбекка, мусиқаси дуэтдош бўлмиш Мурод Манзурга тегишли бўлган янги тарона учун Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар видеоклип тасвирга олишган.

Гули Асалҳўжаевадан “Севги фариштаси” тез кунда...

Совуқ кунларда суратга олинган клипда томошабинларга баҳорий кайфият беришга ҳаракат қилган ижодкорлар меҳнати самараасини уни томоша қилгач баҳо берамиз.   

Гули Асалҳўжаевадан “Севги фариштаси” тез кунда...

Айни кунларда янги видеомаҳсулотнинг тасвирга олиш ишлари якунланиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда экан. Бугун эса эътиборингизга махсус фоторепортажни ҳавола этамиз.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol