Зафирадан "Ноз қилади" ўзига оро берадиган йигитларга аталган тарона премьераси

Сана: 10.03.2015 833 қайноқ

Бир қатор ўзига хос ва ноанъанавий қўшиқлари билан танилиб бораётган хонанда Зафира, санъат оламида ўз ўрнига ва мухлисларига эга бўлиш йўлида тиним билмай изланишда. Унинг қўшиқлари бошқа хонандаларнинг ижодидан фарқли ўзгача мавзуларда бўлиб, видеоклиплари эса мухлисларга манзур бўлиб бормоқда.

Бугун сайтимиз орқали Зафиранинг “Ноз қилади” дея номланган янги яратган таронаси  эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Мазкур таронанинг мавзуси ҳам ноанъанавий бўлиб, ўзига оро берадиган йигитларга аталган.

Зафирадан "Ноз қилади" ўзига оро берадиган йигитларга аталган тарона премьераси

Қўшиқнинг матни Фазлиддин Раҳмонов қаламига мансуб, мусиқаси ва аранжировкаси муаллифи Жасур Кенжаев.

Зафирадан "Ноз қилади" ўзига оро берадиган йигитларга аталган тарона премьераси

Хонанда ижодидан яна бир янгилик, яқин кунларда Зафиранинг илк альбоми мухлисларига тақдим этилади. Бу хонанда учун узоқ кутилган, ҳаяжонли ва қувончли воқеага айланиши таъбиий. Шу муносабат билан ижодкорни муборакбод этамиз ва бугун премьера этилаётган “Ноз қилади” таронасини тинглаб баҳо берамиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol