“Жанон қизлар” Машҳура Эргашевадан

Сана: 09.03.2015 6336

Ижодий танаффусдан қайтиб, кетма-кет янги тароналари билан мухлислари эътиборини тортаётган хонанда Машҳура Эргашева бугун яна бир янги “Жанон қизлар” номли қўшиғини премьера этди. “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали ҳавола этилган янги қўшиқнинг сўзи ва мусиқасини истеъдодли ижодкор Муродилла Ҳакимов яратган.

“Жанон қизлар” Машҳура Эргашевадан

Байрамга туҳфа сифатида тақдим этилган мазкур таронани хонанда  ўзгача кайфиятда куйлагани ва унинг ижодида бу композиция муҳим ўрин эгаллашига умид қилаётганини айтиб ўтди. Аммо, ҳали бу янги қўшиғи учун видеоклип яратиш истаги йўқ, чунки олдинда “Йиғлама қиз” номли таронаси учун клип суратга олиш ишлари турибди.

“Жанон қизлар” Машҳура Эргашевадан

Яқин кунларда тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилади ва тез орада хонанданинг “Йиғлама қиз” таронасига яратилган видеоклипнинг намойиши гувоҳи бўласиз. Айни вақтда эса янги “Жанон қизлар” қўшиғини тинглаб баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol