Лола концерт-2014

Сана: 23.01.2014 3603 қайноқ

23-январь 2014-йил... “Истиқлол” санъат саройи... Бу кун бу ерда латофатли Лоланинг мухлислари, яқинлари, дўстлари, қолаверса, ижодкорлар тўпланди. Ҳақиқий шоуга айланган концертнинг 1-куни аншлаг тарзда муваффақиятли ўтди. 

 

Бундай концепциядаги концерт ҳали юртимизда бўлмаганлиги аниқ... Томошабин зерикишга улгурмади. Лоланинг ўзи ҳам бор меҳри билан куйлади, у нафақат куйлади, рақсга тушди, роль ижро этди, бундан ташқари, унинг завқ олаётганлиги кўзларидан аён бўлиб турди. Кетма-кет турли чиқишлар барчани қизиқтирди, яхши кайфият улашди.

Лола ҳам бу шоу дастурга астойдил ҳаракат қилганлигини исботлади. У ижод самосида гўёки қанотсиз парвоз қилди...

Концерт ҳақида батафсил тафсилотлар ва фотосуратлар тез орада ҳукмингизга ҳавола қилинади. Уларни кўриб, ўзингиз ҳам бу ҳақиқий шоу бўлганига ишонч ҳосил қиласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol