Баҳтиёр Султонов бир неча йил аввалги қўшиқни қайта тиклади

Сана: 06.03.2015 2794

Анча йиллардан буён қўшиқлари билан алқ назарига тушган ижодкорлардан Баҳтиёр Султонов айни пайтда "Тошкент" этнопоп гуруҳини ташкил қилиб, айнан шу ансамбль билан биргаликда ижод қилмоқда. 

Баҳтиёр Султонов бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали ижодидаги яна бир қўшиқни тақдим этди. "Ёр галади" номли Хоразм шевасида куйланган бу тарона аслида бундан бир неча йиллар аввал яратилган бўлиб, илк бора "Тоҳир ва Зуҳра" фильмида жаранг сочган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур таронанинг мусиқасини Баҳтиёр Султоновнинг отаси, ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист марҳум Шариф Султонов басталаган. Сўзи эса Ошиқ Эркинга тегишли. Янгича услубдаги аранжировкани Жаббор Мирусмонов тайёрлаган. 

ФМ 101.00 тўлқинида янграган қўшиқ кўплаб тингловчиларнинг олқишларига эриша олди. Айниқса, ижодкорнинг мухлислари бир неча йиллик хотиралар қайта тикланганидан мамнун эканлигини билдиришди. Қўшиқни эса сайтимиз орқали ҳам тинглашингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol