Цирк аренасидаги “Юлдузлар ёғдуси”

Сана: 07.03.2015 1396 қайноқ

Шоу-бизнес вакиллари билан боғлиқ лойиҳалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Айниқса, хонандаларнинг мухлислари уларнинг ижодини ва ҳар бир лойиҳадаги иштрокини кузатиб боришади. Эстрадамизда ижод қилаётган актёрлар, хонанда ва суҳандонлар учун яна янги телелойиҳа иш бошлади. “Юлдузлар ёғдуси” номи остида ташкил этилган мазкур катта шоу-лойиҳа цирк аренасида бўлиб ўтади. 

 Цирк аренасидаги “Юлдузлар ёғдуси”

Қанашаётган санъаткорлар-у, актёрлар цирк санъатида ўзларини синаб кўришади. Лойиҳада биринчилардан бўлиб иштирок этаётганлар, Валижон Шамшиев, Дилшод Каттабеков, Али Ниёзимбетов, Замира Бешимова, Шаҳзода Матчонова, Манзура, Отабек Муталҳўжаев, “Афрўз” ҳамда “Сурҳон” гуруҳлари.

 Цирк аренасидаги “Юлдузлар ёғдуси”

Барча қатнашчилар ўзлари танлаган цирк санъати йўналишида бир ой давомида шуғулланиб, апрель ойида катта шоу-дастурда ўз меҳнатлари натижасини намойиш этишади. Унга қадар эса тайёргарлик жараёнлари билан фоторепортажни эътиборингизга тақдим этамиз.

 Цирк аренасидаги “Юлдузлар ёғдуси”

Кузатиб боринг ва цирк аренасида ўзларини синаб кўраётган севган актёр ёки хонандангиз билан боғлиқ маълумотлардан хабардор бўлиб боринг.      

 Цирк аренасидаги “Юлдузлар ёғдуси”

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol