Бир неча "Сериал" да ўзини синаб кўрган Умидахондан клип премьераси

Сана: 06.03.2015 4493 қайноқ

Эстрадамизнинг энг шўх ва шаддод қизи Умидахон янги қўшиқ ва видеоклип тайёрлаётгани ҳақида хабар бериб, фоторепортаж тақдим этган эдик. Мана бугун узоқ кутилган кун келди, хонанда “Ўзбегим таронаси” радиосида меҳмон бўлди. Премьера дастурида бўлиб ўтган ижодий суҳбат давомида Умидахон янги қўшиқ ва клип ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Тингловчилар диққатига ҳавола этилган янги композициянинг номи “Сериал”.

Бир неча "Сериал" да ўзини синаб кўрган Умидахондан клип премьераси

Унга ишланган клип ундан-да ғаройиб кўринишда яратилган.  Клипда Умидахон турли сериал образлари, яъни Эсмеральда, Жади, Жасси ҳамда Тангем қиёфаларида намоён бўлади. Қолаверса клип жараёнида бир неча йиллар давомида халқимиз томонидан севиб томоша қилинган бир катор сериал қаҳрамонлари, шу жумладан Мелисио, доктор Молавер, Ҳануман, Жумонг ва бошқаларни учратасиз.

Бир неча "Сериал" да ўзини синаб кўрган Умидахондан клип премьераси

Мазкур ҳазиломуз композиция учун клипмейкер Сарвар Каримов ҳамда оператор Иззат Лутфуллаев томонидан видеоклип тасвирга олинди. ''Сериал'' номли қизиқарли мавзуни қамраган мазкур ижод маҳсулининг сўзи ва мусиқа муаллифи Элдор Қаюмов, аранжировка устаси эса Ботир Алиевдир.

Бир неча "Сериал" да ўзини синаб кўрган Умидахондан клип премьераси

Умидахон ижодидан яна бир янгилик, айни кунда Жасур Бадалбоев ҳамда Элдор Қаюмовлар билан ҳамкорликда иккита янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда.

Бир неча "Сериал" да ўзини синаб кўрган Умидахондан клип премьераси

 Бугун эса янги қўшиқ ва видеоклипни томоша қилиб, завқланинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol