“Мавриги” Фарҳод Саидов ва Азимжон Сайфуллаев

Сана: 05.03.2015 3453 қайноқ

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосини премьера дастурида эл суйган санъаткор, “Сарбон” гуруҳи яккахони Фарҳод Саидов ҳамда унинг шогирди Азимжон Сайфуллаев меҳмон бўлишди. Сабаби, улар ижросидаги “Мавриги” таронаси илк бор радиотингловчилар эътиборига тақдим этилди. Фарҳод Саидов анчадан бери бирга дуэт яратиш ниятида бўлган яқин шогирди бўлмиш Азимжон билан йиллар давомида мазкур тарона устида ишлангани, бу таронанинг бошқа мавригилардан фарқи унда янгича йўналишдан, шунингдек доиранинг ўзгача усулларидан фойдаланилгани ҳақида ижодий суҳбат давомида айтиб ўтди.

“Мавриги” Фарҳод Саидов ва Азимжон Сайфуллаев

“Мавриги” Фарҳод Саидов ва Азимжон Сайфуллаев

Маълум бўлишича, қўшиқнинг сўзи Азиз Саид қаламига мансуб, мусиқаси Фарҳод Саидовга тегишли. Аранжировкани эса Азимжон Сайфуллаев тайёрлаган.

Мазкур дуэт учун трек йўналишида видеоклип суратга олинган бўлиб, унга Шуҳрат Мавлонов режиссёрлик қилган.

“Мавриги” Фарҳод Саидов ва Азимжон Сайфуллаев

 “Мавриги” Фарҳод Саидов ва Азимжон Сайфуллаев

Бугун сайтимиз орқали мазкур видеоклипни томоша қилиб, баҳра олишингиз мумкин. Янги қўшиқ ва клип сиз учун “Сарбон” гуруҳидан баҳорий туҳфа бўлади.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol