"Popcorn янгиликлари" энди "Гранд" радиосида!

Сана: 03.03.2015 3553

Хабарингиз борки, сайтимизга жойлаштирилган ҳар бир хабар "ўзбегим таронаси" радиоси орқали эфирга узатилувчи "Popcorn янгиликлари" радиолойиҳасида ҳам жаранг сочади. Бу радиодастур кўплаб мухлисларнинг ва қолаверса, шоу-бизнес вакилларининг ҳам эътиборига тушгани сир эмас. 

Бироз аввал, бу дастур "Водий садоси" радиосининг эфир вақтидан ҳам жой олганлигини маълум қилгандик. Мана энди яна бир хушхабар. 

Эндиликда "Popcorn янгиликлари" радиолойиҳаси "Гранд" радиосининг эфиридан ҳам жой оладиган бўлди. ФМ 101.5 частотасида фаолият олиб борувчи бу радиостанцияда соат 11:15, 15:15, 16:15 ва 21:15да сайтимиздаги энг сўнгги қайноқ ва қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингиз мумкин. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, "Водий садоси" радиоси орқали соат 09:45, 15:45 ва 19:45да "Popcorn янгиликлари"ни тинглашингиз мумкин.

"Ўзбегим таронаси" радиосида эса дастурнинг эфирга чиқиш вақтлари ўзгармаган: 07:45, 08:45, 11:45, 12:45, 13:45, 16:45, 17:45, 18:45, 19:45 ва 22:45. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol