Диктор Раҳматилла Мирзаев дунёдан кўз юмди...

Сана: 02.03.2015 4366 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор Раҳматилла Мирзаев вафот этди. У 60 ёшда эди. Таниқли диктор Муслимбек Йўлдошев Facebook’даги саҳифасида маълум қилишича, Раҳматилла Мирзаев “номаълум шахслар томонидан ўлдирилган”. Раҳматилла Мирзаев 2014 йил 22 сентябрь куни 60 ёшга тўлган эди. Шу муносабат билан Diktor.uz сайтида алоҳида хабар ҳам берилган эди. 

“22 сентябрь – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Раҳматилла Мирзаевнинг туғилган куни. Эл таниган телесухандонимиз 60 ёшни қаршилади. Раҳматилла Мирзаев ўтган асрнинг етмишинчи йилларида телевидениега дадил кириб келди. Бир диктор қилиши керак бўлган ҳамма ишни муваффақият билан уддалади. Бу иш дастур навбатчилиги бўладими, “Янгиликлар” ёки “Ахборот” информацион дастурлари бўладими, унинг учун бирдай масъулиятли эди. Булардан ташқари ўнлаб турли таҳририятларнинг кети узилмас кўрсатувларини айтмайсизми! Раҳматилла Мирзаев ҳар қандай кўрсатув, дастурни профессионал даражада ўтказарди. Унинг “Дилдаги гаплар” муаллифлик кўрсатуви фикримизнинг далили бўла олади. Бир неча йиллар эфирдан тушмаган бу кўрсатувнинг мухлислари жуда кўп эди. Раҳматилла Мирзаев моҳир интервьюер сифатида саволларни жуда талабчанлик билан танлар, уларнинг талаффузини дона-дона қилиб, ҳам томошабин тушунадиган, ҳам интервью берувчи четлаб ўтолмайдиган тарзда чиқариб берарди. Маҳорат мана шу-да! Бугун Раҳматилла Мирзаев Миллий телерадио компаниянинг олий тоифали, унвонли сухандони. Уч фарзанднинг отаси ва неварали бобо. Унинг издошлари ва шогирдлари сероб. Ҳали-ҳамон телекўрсатувларда, турли даражадаги тадбирларда бошловчи, фильмларга овоз беришда моҳир сухандон. Ўз касби сирларидан ёш авлодга сабоқ бераётган мураббий”.

Диктор Раҳматилла Мирзаев дунёдан кўз юмди...

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Раҳматилла Мирзаевнинг яқинларига сайтимиз ҳамда кўп сонли мухлислар номидан таъзиямизни билдирамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol