“Туғилган кун” премьера Суръат Исломовдан

Сана: 02.03.2015 1778

Яқиндагина сайтимиз орқали “Олиб кет” номли қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этган хонанда Суръат Исломов бугун янги таронасини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали мухлислар эътиборига ҳавола этди. “Туғилган кун” номли янги таронанинг сўзлари хонанданинг ўзига тегишли бўлиб, мусиқа ва аранжировкасини Баркамол исмли ижодкор яратган.

Мазкур янги композиция FM 101.0 радиотўлқини орқали жаранг сочганидан сўнг тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Яккахон ижодини бошлаганидан кейин кетма-кет янгиликлар яратаётган Суръат Исломов мухлисларини шод этиш ниятида тиним билмай изланишда.

“Туғилган кун” премьера Суръат Исломовдан

Санъат оламида ўз ўрнига эга бўлиш осон эмаслигини ҳис этгани учун ҳам самарали меҳнат қилиш мақсадида яна янги қўшиқлар устида ишламоқда. Тез кунда хонандадан яна янги тарона ҳамда видеоклиплар кутиб қоламиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol