PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Афсонавий “Болалар” гурухи солисти Тоҳир Содиқов билан эксклюзив интервью

Сана: 28.02.2015 2398 қайноқ

Хабарингиз бор 7, 8 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида Тоҳир Содиқов ҳамда “Болалар” гурухининг 25 йиллик юбилей концерти бўлиб ўтади. Албатта ушбу кунни интизорлик ила кутаётган мухлислар сони талайгина. Афсонавий “Болалар” гурухи солисти Тоҳир Содиқовни айни шоу дастурга тайёргарликлари авжига олаётган бир пайтда “Ўзбегим таронаси” радиосига таклиф қилдик ва эксклюзив суҳбат уюштирдик. 

Афсонавий “Болалар” гурухи солисти Тоҳир Содиқов билан эксклюзив интервью

Табиийки хонанда концерт ҳақида деярли ҳеч қандай сирни очмасликка ҳаракат қилди аммо дастур кутилганданда аъло ўтишига ҳаракат қилишаётганини айтиб ўтди. Бундан 25 йил олдин мазкур гурухнинг тузилишига сабабчи бўлган ижодкорлар ва албатта барча созандаларни концерт дастурида учратамиз. Шу билан бир қаторда томошабинлар олдида саҳнада бир эмас иккита юлдузнинг ижодий имтиҳони бўлади десак ҳато бўлмайди. 

Афсонавий “Болалар” гурухи солисти Тоҳир Содиқов билан эксклюзив интервью

Тоҳир Содиқов:

Дастурда янги ҳали ҳеч қаерда куйланмаган тароналар, дуэтлар ва албатта барчани кўнглидан жой олган эски тароналаримиз ҳам бўлади. Яна кутилмаган совғалар, сюрпризлар  ташриф буюрганларни лол қолдиради. Яна бир нарсани унутманг! Дастур азиз аёллар байрами санасига белгиланишининг ҳам алоҳида сабаби бор... Буларнинг баъри шоу дастуримизда ошкор қилинади.

Афсонавий “Болалар” гурухи солисти Тоҳир Содиқов билан эксклюзив интервью

Тоҳир Содиқов “Болалар” гурухи ижодий жамоасининг тез кунда тақдим этилиши кутилаётган 25 йиллик юбилей концерт дастури  кутилганданда аъло ўтишига  ишонамиз ва кутиб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Афсонавий “Болалар” гурухи солисти Тоҳир Содиқов билан эксклюзив интервью

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol