“Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

Сана: 27.02.2015 1349

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида жаранг сочган навбатдаги тарона Отажоновлар сулоласининг муносиб издоши бўлмиш Али Отажонов ижодидан. Ёшларбоп ва хазиломуз тарзда яратилган “Рақсга туш” номли тарона тингловчиларни рақсга чорлади, десак муболаға бўлмас. Мазкур қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Якзон. Янги тарона учун Малайзия шаҳрида видеоклип ҳам суратга олинган бўлиб, унга Дурдона Тўлаганова режиссёрлик қилган.

“Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

“Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

Клип мавзуси эса бугунги кундаги ёшларнинг энг қиззиққан ва эътиборини қаратган инстаграм тармоғи ҳақида. Алининг ўзи ҳам мазкур интернет тармоғида фаол экани унинг мухлисларига маълум. Айтганча, клипда эстрадамизнинг энг ёрқин вакиллари, жумладан Муниса Ризаева, қизиқчи Халима, Дилшод Каттабеков, Мирзо театри актёрлари ва яна бир қанча иштрокчиларни кўришимиз мумкин.

“Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

“Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

  Кутилмаган ва ноанъанавий тарзда яратилган видеоклип ёшларга манзур келиши аниқ.

“Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

 “Рақсга туш”... Али Отажонов барчани рақсга чорлади

Хонанда ижодидаги янгиликлардан яна бири, тез кунда унинг иштирокидаги янги фильм “Айрилиқ-2” катта экранларга чиқади. Дурдона Тўлаганованинг навбатдаги картинаси учун Али иккита саундтрек ижро этган бўлиб, улардан бири хонанданинг аввал куйлаган “Севги” номли таронаси қайта аранжировка қилинган бўлса, иккинчиси “Армонимсан” деб номланади. Ижодкорнинг айтишича, ҳали экранларга чиқмаган яна бир янги  “Дунё” деб номланган фильм учун ҳам саундтрек ижро этган, аммо бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol