Зиёда: “Дунёдаги энг бахтли онаман!”

Сана: 22.01.2014 4868

Ёқимли табассуми, қувноқ ижоди билан бошқалардан ажралиб турадиган таниқли хонанда Зиёданинг кўнгли нимадан ўксиб туришини аниқладик. 

Ижодкорнинг айтишича, фарзанди билан кўпроқ вақт ўтказмаслигидан экан. Сабаби хонанда янги қўшиқлар яратишга киришиб кетган. Шу кунларда бирамасига тўртта қўшиқ яратяпти. Улардан бири тайёр, “Мани асалим” деб номланади.

Бирор ёрга аталган севги изҳори деб ўйлашингиз мумкин. Тўғри севги изҳори, фақат ёрга эмас, фарзандига аталган. Шунингдек, “Соғлом бола йили”га жуда мос мавзу. Мазкур қўшиққа клип олишни режалаштиряпти хонанда. Яна режаларидан бири 20 февральда Туркияда ўтказиладиган фестивальга тараддуд кўриш экан. Хуллас, ижодкорнинг ҳали юмушлари жуда кўп, муҳими ўзи истаганидай фарзанди учун вақт ажратолса бўлгани.

Ҳомиладорлик пайтида худди қироличанинг ўзига айланган Зиёда айни кунларда аллалар билан хонадонини тўлдиряпти. “Нега қиролича?” – дейсизми... хонанданинг ўзидан жавобни билиб олинг.

Зиёда: “Фарзанд кутаётган пайтимда жуда асабий бўлганман. Сал нарсага аразлаб, арзимаган нарсалардан тажанг бўлиб кетаверардим. Ҳаммадан ҳам турмуш ўртоғимга қийин бўлди. Ҳа энди ҳолатимни инобатга олиб, бутунлай ўзгариб кетган феълимга чидашга мажбур эдилар-да. Нафақат чидардилар, балки доимий равишда ширин сўзлар, мақтовлар ёғдириб, кўнглим тусаган маҳсулотларни муҳайё қилардилар. Қироличанинг ўзи эдим!Яна фақат гўштли таомларни сўраверардим, билсам, ўғилга ҳомиладор бўлган бўлажак оналар асосан гўштли маҳсулотларни тановвул этишга эҳтиёж сезарканлар.”

Ҳозирги кунда 3 ойлик Камронбек ўз тилида нималарнидир гапиради, овоз чиқариб кулади, ҳар куни янги ҳаракатлари, қилиқлари билан ота-онасига чинакам бахт бағишлайди. (Зиёда фарзандининг фотосуратларини тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирамиз!) 

Зиёданинг яқин инсонлари, ойиси, қайнонаси, опалари фарзанд тарбиясида яқиндан ёрдам беришяпти. Уларнинг маслаҳатига таянган ҳолда юмушлар билан банд бўлади. Замонавий янгиликларни эса дугонаси Мадина Мумтоздан сўраб билиб олади. Шунингдек, ижодкор фарзандини соғинганида кийимларини хидлаб хидлаб юришига нима дейсиз...

Ёш она, истеъдодли ижодкор Зиёданинг бундай тенгсиз бахтидан ҳурсандмиз, унга кўпроқ, чексиз, битмас тугамас шодлик тилаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol