Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

Сана: 25.02.2015 4989 қайноқ

Шоу-бизнес вакиллари ўзларининг янги альбом тақдимотларини шаҳримиздаги Discovery дисклар дўконларида ўтказишлари анъанага айланди, десак адашмаймиз. Бугун ана шу масканда эстрадамизнинг энг ёқимтой ва романтик хонандаси Шоҳруҳхоннинг навбатдаги янги альбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда асосан оммавий ахборот воситалари ҳодимлари ва хонанданинг асл мухлислари ташриф буюришди.

Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

 Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

Яқиндагина ўзининг катта концерт дастурини намойиш этган ижодкорнинг янги қўшиқлари тўплами альбом сифатида мухлисларига туҳфа этилганини маълум қилиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур тақдимотда журналистлар ҳам қатнашиб ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

 Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозим, альбомдан 26 та қўшиқ, ундан ташқари яккахон концертда ҳар бир блоклар орасида намойиш этилган таъсирчан монологлар ҳам жой олган. Мазкур монологлар муаллифи Ёлқин Тўйчиев.

Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

 Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

Тақдимот давомида саволлар оғушида қолган Шоҳруҳхондан, концертдан кейинги таъссуротлари, бу йилги дастурдан илҳомланган ҳолда келгуси йил яна нима янгиликлар киритиши ҳақида сўрашди.

Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

 Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

“Мен сени севаман” номли романтик кечага барча мухлисларини чорлаган хонанда саҳнага қадам қўйганидан бошлаб, ҳар бир қўшиғини ижроси давомида уни мухлисларига етказиб бериши билан бирга ўз меҳри ва миннатдорчилигини кўзлари билан изҳор этгани, бу орада қаттиқ ҳаяжон то зални тарк этгунига қадар унинг ичида вулқондек туғён қилганини айтиб ўтди.

Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

 Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

 Мухлислари учун муносиб туҳфа бўлган янги альбом тақдимоти билан Шоҳруххонни муборакбод этамиз! 

Шоҳруҳхонинг янги альбом тақдимоти билан муборакбод этамиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol