Севинч Мўминова ҳамда Шароф Муқимов ижросидаги янги дуэт премьера

Сана: 23.02.2015 3406

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида санъат оламидаги кўзга кўринган хонандалар жуфтлиги Севинч Мўминова ҳамда Шароф Муқимов ижросидаги янги дуэт тарона премьера этилди. Мазкур қўшиқ янги суратга олинаётган кинофильм учун яратилган “Ишонгин” номли саундтрек бўлиб, у Гулбаҳор Мўминова сўзи ва Рустам Тулашев мусиқаси асосида яратилган.

Март ойида катта экранларга чиқиши кутилаётган “Сўнгги кун” номли кинокартинада бу икки жуфтлик бирга суратга тушишган. Бош ролларни Севинч ҳамда Шароф ижро этган бўлса-да, улардан ташқари яна Санжар Шодиев, Убайдулла Омон, Лутфулла ва Гулчеҳра Саъдуллаевалар, Зуҳра Солиева каби профессионал актёрлар ансамбли жалб этилган.

Севинч Мўминова ҳамда Шароф Муқимов ижросидаги янги дуэт премьера

Мелодрамма жанрида яратилаётган мазкур фильмни томоша қилган киномухлис ҳам кўзида ёш, ҳам юзида табассум ва катта қизиқиш билан таъссуротларга эга бўлади, десак адашмаймиз.

Севинч Мўминова ҳамда Шароф Муқимов ижросидаги янги дуэт премьера

Янги премьера этилган дуэт таронага яратилган саундтрек видеоклипини тез кунда сайтимиз орқали илк томошабини бўлишингиз мумкин бўлади, ўтказиб юборманг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol