Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

Сана: 19.02.2015 4262

Таниқли композитор, бир қанча хит қўшиқлар муаллифи Шуҳрат Закировнинг яратган композицияларига ишланган видеоклипларни томоша қиларкансиз, мусиқанинг инсон ҳаётига ижобий таъсири, ҳар қандай вазиятларда ёқимли куй қалбларга ҳузур бағишлай олиши, ижодкорнинг маҳоратини кўрсатиб беради.

Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган видеомаҳсулот композиторнинг қиш мавсумига ҳамоҳанг ҳолда яратилган мусиқаси учун тасвирга олинган.

Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

 Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

 Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

Шуҳрат Зокировнинг айтишича, аслида, бу тарона учун анча аввал видео суратга олиниши лозим эди. Аммо, об-ҳаво билан боғлиқ муаммолар, яъни кунлар илиб, қор ёғишини кутган ижодкорларнинг иши бироз ортга сурилди. Сунъий қордан фойдаланмаган ҳолда ҳақиқий қор ёғишини кутган композитор учун муҳими мусиқа билан видеоклипдаги лавҳалар уйғунлиги эканини, айтиб ўтди.

Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

 Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

 Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

Рояль чалаётган ижодкор шарқона оҳангларга йўғрилган мусиқа сеҳри остида беиҳтиёр табиат қўйнига ҳаёлан саёҳат қилади. Она заминимизнинг қиш фаслида ўзига хос гўзалликка безангани, табиатнинг тақдим этган инъомлари клипдаги кадрларда мўъжизавий кўриниш акс эттирган.

Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

 Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

 Шуҳрат Закиров “Қиш”... Клипни томоша қилиб ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг

Ташқарида қуёш порлаётган қишнинг сўнгги кунларида тақдим этилаётган клипни томоша қилиб, сиз ҳам ҳаёллар дунёсига саёҳат қилинг.  

   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol