Лола ва Dj Piligrim дан афсонавий тарона премьерасини қарши олинг!

Сана: 18.02.2015 3549 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин ва маҳоратли ижодкорлари - Лола ва Dj Piligrim биргаликда катта лойиҳага қўл уришгани ҳақида хабар бергандик. Халқаро UNICEF ташкилотининг мадҳияси ҳисобланмуш "Imagine" қўшиғини куйлашди. 

Минглаб мухлислар интиқиб кутган қўшиқ тайёр бўлиб, ниҳоят бугун премьера сифатида тақдим этилди. Бу эса UNICEF ташкилотининг бутун Ўрта Осиёдан Йоко Онога йўллаган энг қимматбаҳо совғалардан бўлди. Гап шундаки, бугун "Imagine" қўшиғининг асл муаллифи афсонавий Жон Ленноннинг рафиқаси Йоко Ононинг таваллуд кунидир. Шу сабаб ҳам бу сана бежизга танланмади. Йоко Оно хоним учун туғилган кунга муносиб туҳфа бўлган бу қўшиқ бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора мухлислар учун жаранг сочди.

Лола ва Dj Piligrim дан афсонавий тарона премьерасини қарши олинг! 

Кўпчиликнинг юрагини ларзага келтирган тарона тингловчиларнинг олқишларига эриша олди. "Imagine" қўшиғининг мусиқаси янгича, яъни миллий чолғу асбоблари билан уйғунлаштирилган. Бу эса таронага шарқона нафас бағишлаган. Айнан шу жиҳати алоҳида эътироф этилган тарона учун видеоклип ҳам тасвирга олинган.

Тимур Примқулов томонидан Гульсина Абдураҳмонова сценарийси асосида суратга олинган клипда "Томоша" болалар гуруҳи ҳам иштирок этиб, беғубор тасвирлар орқали қўшиқ мазмуни ёритилиши кўзда тутилган. 

Видеоклипнинг премьераси UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказиладиган пресс конференцияда расмий равишда ўтказилиши режалаштирилган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol