Шуҳрат Қаюмовнинг "Табибим" номли концерт дастурини энди сайтимиз орқали томоша қилинг

Сана: 18.02.2015 3033 қайноқ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, жонли ижронинг маҳоратли устаси Шуҳрат Қаюмов 2014 йилнинг 6-7-8 декабрь кунлари муҳташам ''Истиқлол'' санъат саройида янги концерт дастурини тақдим этганди. Уч кунлик, тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтган катта дастурда санъаткорнинг энг янги ва сара тароналари мухлислари учун ижро этилиб ташриф буюрганлар севимли хонандасининг жонли ижросидан баҳраманд бўлишганди.

Миллий рухда безатилган саҳнада катта созандалар гурухи жой олган бўлиб, жонли ижронинг муваффақиятли ўтиши учун улар профессионал даражада тайёргарлик кўришган. Илк тарона янграши давомида саҳнанинг бир томонида созандалар иккинчи тарафида карнай сурнай садолари мусиқага жўр бўлиб, байрамона кайфият бағишлаганди. 

Шуҳрат Қаюмовнинг "Табибим" номли концерт дастурини энди сайтимиз орқали томоша қилинг

Дастур давомида ''Отмагай тонг'' қўшиғини ёш хонанда Дилафруз Мирзаева билан дуэт тарзда ижро этишгани,''Ўзбекистон'' ашула ва рақс ансамбли раққосалари эса ўз рақслари билан жўр бўлишгани мухлисларига манзур бўлган. Қолаверса, ''Доим оналар ҳақида қўшиқ куйлайсиз, оталарга атаб ҳам куйланг'', деган мухлислари таклифини инобатга олган хонанда ота ҳақида яратилган янги қўшиғини армуғон этган эди.  

Шуҳрат Қаюмовнинг "Табибим" номли концерт дастурини энди сайтимиз орқали томоша қилинг

Нафақат жонли ижро, балки ранг-баранг рақслар ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари билан кечган концерт дастурига ташриф буюролмаган мухлислари энди уни сайтимиз орқали томоша қилишга мушарраф бўлдилар. Марҳамат томоша қилиб, ёрқин таъассуротлар оғушида бўлинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol