Улуғбек Қодиров эркатойми?

Сана: 20.01.2014 4980 қайноқ

"Киночилар уйи"нинг пушти залида режиссёр Рустам Саъдиевнинг янги фильми премьераси бўлиб ўтди. Премьера фақат Оммавий Ахборот Воситалари ва ижодкорлар учун ташкил этилди. 

Фильм комедияли мелодрамма жанрида суратга олинган бўлиб, "Эркатой" деб номланади. Премьера вақтида режиссёр Рустам Саъдиев таъкидлаганидек, бош қаҳрамон ва бош ЭРКАТОЙ аслида актёр Улуғбек Қодиров экан. Тўғрисини айтганда бу биз учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди. 

Фильм премьерасида ўзбек киноси асосчиларидан бири, машҳур ва унутилмас "Маҳаллада дув-дув гап" режиссёри Шуҳрат Аббосов ҳам иштирок этиб, Рустам Саъдиев фильмларини завқ билан томоша қилишини таъкидлаб ўтди. Тадбирга шунингдек, машҳур актёр ва актрисалардан ташқари, эстрада юлдузлари ҳам ташриф буюрди. Хусусан, Насиба Абдуллаева, Улуғбек Рахматуллаев, Ойбек ва Нигора, Умидахон, Самандар ва бошқа юлдузларни кўришга мушарраф бўлдик.

Фильмда бош ролларни Улуғбек Қодиров, Раъно Зокирова, Дилноза Умарова ижро этишган бўлиб, шунингдек, картина давомида Дилбар Исмоилова, Муҳаммадисо Абдулхаиров каби таниқли актёрларни ҳам учратамиз. 

21-январьдан сиз "Эркатой" фильмини пойтахтимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин. Ажойиб комедия сизга яхши кайфият улашиш билан бирга унутилмас таассуротларни ҳам қолдириши шубҳасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol