Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан мега премьера!

Сана: 14.02.2015 3073 қайноқ

Бу икки ижодкор ҳам бугунги кунда санъат оламида анча профессионал ва минглаб мухлисларнинг севимли хонандаларига айланиб улгуришган. Мафтункор Шаҳзода ва Шоҳруҳхон аввалги дуэтдан илҳомланган ҳолда яна биргаликда янги қўшиқ яратишди. 

Бу сафарги дуэт "Унутолмадим" дея номланиб, гўзал туйғу бўлган севги-муҳаббат мавзуси асосий ғоясидир. Қизиқарли томони шуки, бу қўшиқнинг матнини Шоҳруҳхоннинг мухлислари ёзган экан. Мусиқасини Шоҳруҳхоннинг ўзи басталаган бўлиб, аранжировкаси доимий ҳамкори Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. 

Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан мега премьера!

Бу дуэт Шоҳруҳхоннинг эртага старт оладиган ва Шаҳзоданинг май ойида ўтказиладиган концерти олдидан мухлислари учун муносиб туҳфа бўлади. Қалбга яқин сатрлар ва ёқимли оҳанг ҳар қандай мухлиснинг юрагини забт этиши аниқ. 

Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан мега премьера!

Минглаб мухлислар томонидан интиқиб кутилган дуэт "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера сифатида тақдим этилди. ФМ 101.00 тўлқини тингловчилари катта олқишлар билан қарши олган дуэт таронага бир овоздан аъло баҳо беришди. 

Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан мега премьера!

Эртага, яъни 15-февраль кунидан бошланадиган концерт дастурида Шаҳзода ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Шаҳзода эстрада оламида эркак хонандалардан Шоҳруҳхон ижодини ҳурмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтганди. Ўз навбатида Шаҳзоданинг самимийлиги ва ижодий ютуқлари ҳам Шоҳруҳхон учун қадрли эканлиги сир эмас. 

Шаҳзода ва Шоҳруҳхондан мега премьера!

Ҳар иккала хонанданинг ҳам концерт дастури аъло ўтишига омад тилаймиз! Хозир эса Шаҳзода ва Шоҳруҳхон ижросидаги янги "Унутолмадим" дуэтини тинглаб, завқланинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol