Озодбек Назарбеков Бобур таваллуди муносабати билан катта туҳфа тайёрлади

Сана: 13.02.2015 4601 қайноқ

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан ижодини янги қўшиқлар билан бойитди. Эл суйган хонанда Бобур ғазаллари асосида қўшиқлар тайёрлаб, халқимизга тақдим этди. 

Бу сафарги премьера умуман кутилмаган тарзда олиб борилди. Сабаби бир вақтнинг ўзида Озодбек Назарбеков ижросидаги нақд 3 та таронанинг премьераси ўтказилди. 

Озодбек Назарбеков Бобур таваллуди муносабати билан катта туҳфа тайёрлади

Кетма-кет янграган қўшиқларнинг номи "Беқароримниму дей", "Сенинг ишқингда" ва "Тишинг дур" дея аталади. бу тароналарнинг барчаси юртимизнинг бошқа етакчи радиостанцияларида ҳам премьера сифатида тақдим этилди. 

Озодбек Назарбеков Бобур таваллуди муносабати билан катта туҳфа тайёрлади

Айтиш керак, ҳар бир сатри қадрли бўлган санъат асарини қўшиқ тарзида куйлаш масъулиятини ҳамма ҳам ўз зиммасига ола олмайди. Озодбек Назарбековнинг шижоати эса бу вазифани аъло даражада бажарилишига туртки бўлди. бундан кутилмаган тароналар Озодбек Назарбеков мухлисларини ҳам хушнуд этган бўлса, ажаб эмас. Бир вақтнинг ўзида бир неча қўшиқларни тайёрлаб тақдим этилганига тасаннолар айтиш мумкин. 

Озодбек Назарбеков Бобур таваллуди муносабати билан катта туҳфа тайёрлади

Бу қўшиқларнинг барчасини сайтимиз орқали тинглашингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol