Умар Шамсиев “Жонимга озор” дея кимга қарата куйламоқда...

Сана: 11.02.2015 2872

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида янграган навбатдаги тароналардан бири хонанда Умар Шамсиев ижодидан бўлиб, тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. “Жонимга озор” номли шўх ва кайфиятни кўтарувчи қўшиқ, хонанданинг аввалги тароналаридан йўналиш бўйича буткул ўзгача тарзда яратилган.

Хонанда Ирода Иралиева билан яратган дуэтлари хит даражасига кўтарилгандан сўнг яккахон ижодига кўпроқ эътиборини қаратаётган Умар Шамсиев яна бир нечта янги қўшиқлар устида ишламоқда.

Умар Шамсиев “Жонимга озор” дея кимга қарата куйламоқда...

“Жонимга озор” композициясининг сўзи ва мусиқаси Баҳодирга тегишли, аранжировкасини Умид бажарган. Хонанданинг бизга етказган маълумотига кўра, яқин кунларда мазкур ижод намунаси учун видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Клип трек ёки сюжет жанрида тасвирга олиниши ҳақида кейинроқ хабар берамиз.

 

Марҳамат, янги таронани тинглаб, Умар Шамсиевнинг ижодига баҳо беринг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol