Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

Сана: 10.02.2015 3059

Халқаро фестивалларнинг асосий мақсади миллатлар орасида сиёсий ва маданий алоқаларни боғлаш, ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Ана шундай халқаро фестиваль ва унда иштрок этаётган ҳамюртларимиз ҳақида аввал хабар бергандик. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Арабистон яриморолидаги Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали”да санъаткорлар, миллий ҳунармандчилик усталари, ошпазлар иштирок этишмоқда.

Бу йил 25 йиллик юбилей санаси нишонланаётган мазкур фестивалда 11 давлатдан ташриф буюрган қатнашчилар ўзларининг миллий санъатини, халқ ижодиётини, каштачилик, этикдўзлик, миллий таомларини ва бошқа қадимги анъаналарини намойиш этишмоқда.

Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

Ўзбекистондан делегация “Сурҳон” гурухи, мақом хонандалари Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, созандалар гуруҳи, уста ҳунармандлар, зардўзлар, рассомлар ва ошпазлардан иборат.         

Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

“Сурҳон” гуруҳи аъзоси Одилжон:

Бу ерда об-ҳаво иссиқ бўлгани сабабли томошалар асосан кечки пайт бошланади ва маҳаллий вақт билан 24:00га қадар давом этади. Нафақат араблар, балки чет эллик меҳмонлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Улар ҳудди сайлга келгандек айланиб, турли давлатлар маданияти билан танишиб, мароқли ҳордиқ олишмоқда. Бир нечта катта-кичик саҳналар қурилган бўлиб, уларнинг катталари санъаткорлар учун, кичиклари асосан цирк томошалари учун ажратилган. Концертларимизда томошабинлар бизнинг миллий қўшиқларимизни ўзгача қизиқиш билан тинглаб, қўлларини ҳаракатлантириб, жўр бўлаётганларини кўриб, зақимиз ошади. Айниқса, чанқовуздан таралаётган куйдан ҳайратланиб, шу темирдан ҳам шундай ажойиб овоз чиқадими, деб ажабланишмоқда. Концерт дасвомида қизиқ бир ҳолатни кузатдик, қўшиқлардан тўлқинланган томошабинлар ўрниларидан туриб рақсга тушишса, хизматда турган ҳодимлар келиб уларни жойига ўтиришини кўрсатмоқда. Кейин билсак, бу ерда концерт намойиши вақтида туриб рақсга тушиш мумкин эмас экан. Фестиваль бўлиб ўтаётган катта боғнинг бир қисмида Ўмон давлатининг тарихи, миллий асори-атиқалари, жумладан қадимда ер тагидан қандай сув чиқариш, катта елканли кемани бошқариш, тўр тўқиш, хурмо экиш ва уни истеъмолга тайёрлаш тарзи, умумий қилиб айтганда, саҳройи арабларнинг яшаш шароитлари намойиш этилган.

Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

Юртимиз маданияти ва тарихи, қолаверса бугунги ҳаёти, санъатини дунёга танилишида ўз ҳиссаларини қўшаётган ватандошларимизга улкан зафарлар тилаймиз.  

Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 Ўмон султонлигида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Мускад фестивали” тафсилотлари

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol