Зоирбек Ватанимизни мадҳ этади

Сана: 09.02.2015 3585 қайноқ

Санъат оламида оз фурсат ичида танилиш ва мухлислар аудиториясига эга бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Аммо, ўз истеъдоди ва интилишлари билан кўзга кўриниб бораётган ёш хонандалар сони ортиб бормоқда.

Ана шундай умидли ижодкорлардан бири Зоирбек бугун ўз мухлисларига янги видеоклипини тақдим этмоқда. Ватанга бўлган муҳаббатни тараннум этувчи “Она юртим” номли композиция учун режиссёр Даврон Пўлатов ҳамда оператор Носир Бўрибеков билан биргаликда клип суратга олинди.

Зоирбек Ватанимизни мадҳ этади

Мазкур таронанинг яратилишида хонанда Зоирбек шоир Камрон ҳамда бастакор Султон Нур билан ҳамкорлик қилди.

Зоирбек Ватанимизни мадҳ этади

Трек йўналишида яратилган янги видеоклипдан қўшиқ мавзусига мос равишда юртимизнинг гўзал гўшалари тасвирланган кадрлар жой олган. Уни томоша қилар экансиз, Ватанга бўлган меҳрингиз ошади.

Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol