Баҳриддин Зуҳриддиновнинг “Дуторим” таронасига ишланган видоклип

Сана: 04.02.2015 3233 қайноқ

Эл назарига тушиш санъаткордан нафақат истеъдод, балки ижодга бўлган маъсулият, тинимсиз меҳнатни талаб этади. Янги қўшиқ тайёрлагач, унга видеомаҳсулот яратиб кенг оммага тақдим этилгунига қадар анча ижодий жараён кечиши барчага аён. Мухлисларининг меҳри ва эътибори ана шу машаққатларни ўрнини босади, зеро санъаткорнинг асл мақсади ҳам шудир.

Эътиборингизга бугун яна бир ижодкорнинг янги видеоклипи тақдим этилмоқда. Хонанда Баҳриддин Зуҳриддиновнинг “Дуторим” номли таронасига ишланган клип Абдулазиз Турғунов режиссёрлигида суратга олинган.

Баҳриддин Зуҳриддиновнинг “Дуторим” таронасига ишланган видоклип

Қўшиққа тўхталадиган бўлсак, “Дуторим” қўшиғининг сўзи ва мусиқаси муаллифи Уйғун Алматов, аранжировкани Аҳлиёр Азимов амалга оширган.

Ўйлаймизки, Баҳриддиннинг навбатдаги ижод маҳсули мухлисларига манзур келади. Марҳамат томоша қилинг ва баҳо беринг.  

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol