“БУЮКЛАР БИСОТИДАН: ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР”, ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН

Сана: 03.02.2015 2454 қайноқ

Миллий шеъриятимиз тарихидан мустаҳкам ўрин олган, Ватан соғинчи, инсонийлик, меҳр-оқибат ва муҳаббатни тараннум этувчи гўзал ғазаллари қалбларга ҳузур бағишлаган бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунига саноқли кунлар қолди. Ўзбекистон ҳамда Қоракалпоғистон ҳалқ артисти Озодбек Назарбеков мазкур сана муносабати билан ажойиб ва кутилмаган янги альбом тақдимоти ўтказиш арафасида.

Бобур қалами билан ёзилган ғазаллар асосида яратилган тароналар ҳар қандай санъат шайдосини қалбидан жой олиши табиий. Озодбек Назарбеков сўнгги вақтларда Бобур шеъриятига бефарқ эмаслиги ва ўлмас дурдонага айланган ғазаллар билан бир нечта қўшиқлар куйлагани кўпчиликка маълум. Аммо, ана шу тароналар алоҳида тўплам сифатида мухлисларга тақдим этилиши эса кутилмаган ҳодисага айланиши аник.

Шоир таваллуди, яъни 14 февраль куни тақдимоти бўлиб ўтадиган мазкур альбомдан ўнта қўшиқ жой олган. ''Лола'', "Отим Мажнун'', "Тишинг дур'' каби тароналар шулар жумласидандур. Мазкур ўнта қўшиқ учун бастакорлар Нодирбек Умаров, Дилшод Аҳмадшох ҳамда Мусаҳон Нурматовлар куй яратишган.

Ушбу альбом дискида нафақат тароналар, балки ана шу қўшиқлар ғазалининг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги матнини кўриш мумкин. Қолаверса, дискнинг ичида альбом китобчаси бўлиб, унда санъаткор номидан сўз боши ҳамда Бобур ғазаллари ўзбек тилида берилган. Ҳали миллий ва замонавий эстрада йўналишида Бобур ғазалига мурожаат этилмаганини ҳисобга олсак, Озодбек Назарбеков ижросидаги мазкур композициялар эл олқишига ва таҳсинига сазовор, дейишимиз мумкин. Белгиланган санада кутилмаган ва ажойиб янги альбомни қарши оламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol