"Замонавий совчилар-3" фильми премьераси қандай ўтди?

Сана: 17.01.2014 5644 қайноқ

"Замонавий совчилар-3" фильмининг премьераси  Алишер Навоий номли  кинотеатрда бўлиб ўтди.  Бу ерга ташриф буюрган муҳлислар, дўстлар, яқинлар шунчалар кўп эдики, баъзиларга оёқда туриб фильмни томоша қилишларига тўғри келди.

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси тўлқинининг  “Интервью” лойиҳасига  “Замонавий совчилар-3” фильмининг ижодкорлари режиссёр Жавлон Шодмонов ҳамда бош қаҳрамонлардан бири Муяссар Бердиқулова ташриф буюришди.


Мазкур фильм ҳақида батафсил маълумот етказиб, бошловчи ҳамда тингловчилар саволларига жавоб бердилар. Жавлон Шодмоновнинг қувноқлиги, ҳозиржавоблиги ва келгуси режалари муҳлисларга завқ-у шавқ бағишлади. Шунингдек, ижодкор эфир сўнгида барча ижодкорларга ва ҳамкорларга миннатдорчилик билдириб,  popcorn.uz  сайти муҳбирларига  фильм премьерасига  таклифномалар тақдим этишди. 

"Замонавий совчилар-3" фильмининг премьераси  Алишер Навоий номли  кинотеатрда бўлиб ўтди.  Бу ерга ташриф буюрган муҳлислар, дўстлар, яқинлар шунчалар кўп эдики, баъзиларга оёқда туриб фильмни томоша қилишларига тўғри келди. Премьера аввалида “Уммон” гуруҳи таронаси билан  томошабинларга шодлик улашди.

Сўнг Рухшона айнан шу фильм учун куйлаган “Замонавий совчилар” саундтрекини куйлаб, аъло кайфият бағишлашдан чарчамади. Cоmedy.uz йигитларининг томошаси ҳам ёрқин таассуротлар баҳш этса, Муниса Ризаеванинг қўшиқ куйлаб, бошловчи вазифасини ўтаётган  сўз устаси Шукуриллони рақсга чорлагани шодон хайқириқларга, олқишларга сазовор бўлди. 

Томоша тугаб, қўшиқлар куйланиб бўлгач, тадбирнинг асосий қисми бошланди, яъни фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилиб, томошабинларга таништирилди. Шунингдек, алоҳида миннатдорчилик сўзлари ёғилди. Дарвоқе,  фильм ижодкорлари томонидан “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда popcorn.uz  сайтига миннатдорчилик ёғилганда, журналистларнинг боши кўкка етди.

 

 

Ва фильм бошланди....

“Замонавий совчилар 3” фильмини попкорн тановвул этиб томоша қилганга нима ҳам етарди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol