Далердан "Delam" премьера

Сана: 26.01.2015 2987

Ёш ва истеъдодли ижодкор Далер ҳар бир яратаётган ижод маҳсулига профессионал даражада ёндошиши барчага аён. Хонанда бугун Фм 101.0 тўлқини орқали ўзининг навбатдаги янги таронасини тингловчилар ҳукмига ҳавола этди. "Delam"  деб номланувчи сокин оҳангдаги қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Якзонга, аранжировкаси эса айни дамда Далерга вокалдан сабоқ бераётган устози Жасур Бадалбоевга  тегишли.

Тарона премьерасидан сўнг мухлислар ва тингловчилар томонидан хонанданинг бугунги ижодига нисбатан илиқ фикрлар билдирилди.

Айни дамда Далер яна янги, шўҳ қўшиқлар устида ишламоқда ва уларга видеоклип суратга олдириш истагида. Тайёр бўлган ижод маҳсулларини эса ўз мухлисларига баҳор ойида туҳфа қилмоқчи. Яна бир маълумот тез кунда хонандадан янги фотосессияни ҳам қарши оласиз. Кузатиб боринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol