"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда

Сана: 26.01.2015 8593

Аслида комедия жанрида фильм суратга олиш анча машаққатни талаб этади. Ўз ишининг усталарига эса бу жараён янада завқ бағишлаши аниқ. Жавлон Шодмоновни ҳам бемалол комедик йўналишдаги кинолар яратишда моҳир дейишимиз мумкин. 

Режиссёр ва актёр томонидан яратилган ҳар бир фильм ўз томошабинига эга бўлиши сир эмас. Яқинда Жавлон Шодмонов профессионал даражадаги актёрларни жамлаган ҳолда яна бир картина яратди.

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда 

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда

"Қора танли божалар" номини олган фильм сценарийси Қобил Самидов, Жавлон Шодмонов ва Жасур Шодмоновга тегишли бўлиб, нақд 6 ойда ёзилган. Жавлон Шодмонов бу картинада режиссёр сифатида ишлашдан ташқари, бош роль ижрочиларидан бирини ҳам талқин этган. 

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда

Фильмда шунингдек, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Мурод Ражабов, Саида Раметова, Жаҳонгир Позилжонов, Наргиза Салмонова, Феруза Аҳмадий каби актёрлар жамланмаси тўпланган. 

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда 

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда 

Қарийб 1 ой давом этган суратга олиш ишларида операторлик вазифасини Жонрид Сагдиев ва Шерзод Умаров бажаришди. Тасвирга олиш жараёни эса кутилмаган ва қизиқарли воқеаларга бой бўлгани, шубҳасиз. Кечани кеча, Кундузни кундуз демай биргаликда меҳнат қилган жамоанинг меҳнатига 6-февраль куни баҳо бериш мумкин бўлади. Шу куни картинанинг премьераси 16:00 да "Ғунча" кинотеатрида, 17:00 да "Киночилар уйи" да ва 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади.

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда 

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда

Фильм суратга олишда энг қийин жараён бу грим устида ишлаш бўлганлигини ижодкорлар маълум қилишди. Картина номидан ҳам маълум, кинода қора танли қаҳрамонни гавдалантириш зарур бўлган. Бунинг учун эса профессионал грим устаси Соня Ҳасанова меҳнат қилиб, ҳар бир қаҳрамон учун камида 2 соат сарфлаган экан. Шу тариқа, тасвирга олиш вақтида Жавлон Шодмонов ва Муҳаммадисо Абдулхаиров суратга олиш майдонига ҳаммадан аввал, яъни 4 соат олдин келишга мажбур бўлишган. 

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда 

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда 

Тез кунда "Ўзбегим Таронаси" радиосида "Қора танли божалар" комедиясининг ижодкорлари билан суҳбат уюштирилади. Бу суҳбат давомида қизиқарли ва эсда қоларли воқеалар ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. Шундай экан, ўтказиб юборманг!

"Қора танли божалар" комедияси тез кунда катта экранларда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol