“Ёлғон дунё” драма фильми учун Юлдуз Усмоновадан саундтрек премьераси

Сана: 25.01.2015 2061 қайноқ

Февраль ойининг ўрталарида катта экранларга чиқиши режалаштирилган “Ёлғон дунё” кинофильми кўпчилик кино иҳлосмандларини қизиқтираётгани аниқ. режиссёр Равшан Усмоновнинг илк катта лойиҳасидир. Ёш ва истеъдодли  Равшан Усмонов бир нечта фильмларда иккинчи режиссёр сифатида фаолият юритган, аммо бу фильм унинг илк катта лойиҳаси.

“Ёлғон дунё” драма фильми учун  Юлдуз Усмоновадан саундтрек премьераси

Шунингдек ижодкор мазкур фильм учун ҳам ўзи сценарий ёзган.  “Ёлғон дунё” ўткир сюжетли драма жанрида суратга олинган бўлиб, фильм ҳаётий воқеаларга асосланган ҳолда яратилган. 

 “Ёлғон дунё” драма фильми учун  Юлдуз Усмоновадан саундтрек премьераси

Фильмда бир қатор таниқли актёрлар ансамбли жамланган бўлиб, жумладан Теша Мўминов, Ботир Муҳаммаджонов, Хожакбар Комилов, Мирза Азизов каби эл суйган актёрлар иштрок этишган. Ёш ижодкорлардан эса хонандалик ва актёрлик борасида ўз истеъдодини намойиш этиб улгурган Отабек Муталхўжаев, Каниза ҳамда ёш актриса Саида Саидбекова бош ролларни ижро этишган. 

“Ёлғон дунё” драма фильми учун  Юлдуз Усмоновадан саундтрек премьераси

 “Ёлғон дунё” драма фильми учун  Юлдуз Усмоновадан саундтрек премьераси

Фильмни таниқли оператор Баҳром Бердиев тасвирга туширган. Суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бекобод туманларида олиб борилган. 

“Ёлғон дунё” драма фильми учун  Юлдуз Усмоновадан саундтрек премьераси

Айтиб ўтишимиз лозим, “Ёлғон дунё” драма фильмида таниқли устоз санъаткор Юлдуз Усмонованинг “Дунё” қўшиғи саундтрек сифатида янграйди. Шуни ҳам таъкидлаш жоиз ҳалқ куйчиси бўлган бу санъаткор ҳали ҳеч қайси бир фильмга саундтрек айтиш учун розилик бермаган экан. Бугун эса сайтимиз орқали мазкур фильмга ишланган саундтрекни тақдим этмоқдамиз.

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol