"Уммон" гуруҳидан навбатдаги премьера

Сана: 24.01.2015 1259 қайноқ

Шоу бизнес оламида қисқа фурсат ичида танилиб, қўшиқлари хит даражасига кўтарилган ва деярли барча ёшларнинг севимли ижодкорларига айланган "Уммон" гуруҳи мухлислари учун ҳамиша кутилмаган туҳфалар тақдим этишдан чарчашмайди. 

Яқиндагина кетма кет тароналарини премьера этган мазкур гуруҳ йигитлари биз билан боғланиб, яна бир янги қўшиқ тайёр бўлганини маълум қилишди. "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тингловчилар учун илк бора жаранг сочган "Сен учун" деб номланган бўлиб, шўх ва замонавий услубда яратилган. 

"Уммон" гуруҳидан навбатдаги премьера

Айтиб ўтиш жоиз, "Уммон" гуруҳи репертуаридан жой олган аксарият қўшиқларнинг муаллифи гуруҳ аъзоси Зоҳид Рисқиев бўлади. Мусиқа ва матн, хатто аранжировка борасида ўз устида ишлашдан тинмайдиган бу истеъдодли ижодкор бугунги премьера қилинган таронанинг ҳам муаллифи.

"Уммон" гуруҳидан навбатдаги премьера

Тингловчиларга бирдек манзур келган янги қўшиқ учун видеоклип суратга олинадими ёки йўқ, бу ҳақда кейинроқ маълум қиламиз. "Уммон" гуруҳига куч ғайрат ва омад тилаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol