Улуғбек Раҳматуллаев нега “Бу дунё қайтар дунё экан” деб айтди.

Сана: 16.01.2014 5701

Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги “Мени кечир” деб номланган таронаси янги йилнинг илк премьераси бўлиб юракларимизда муҳрланди.  

3 январь куни “Ўзбегим таронаси” радиосида биринчи бор муҳлислар эътиборига ҳавола этилган мазкур таронага клип ҳам тайёр бўлди. Жамшид Ҳожиниёзов ғояси асосида Ёдгор Носиров томонидан суратга олинган  мазкур видеоклипни тез кунда  телеканал ҳамда сайтлар орқали томоша қилишингиз мумкин.

Ушбу видеоклип нотўғри босилган биргина қадам билан бахтдан маҳрум бўлиш мумкинлигини ҳамда оила нақадар муқаддас эканини англаб етишда ёрдам беради. 

Шунингдек, хонанда таниқли кинорежиссёрлардан бирининг йилнинг энг яхши фильмларидан бирига саундтрек куйлаш ниятида эканини билдирди. Қайси режиссёр ва қандай фильм экани ҳозирча сир тутиляпти. 

 

 

 

Ҳа, майли бу сир сирлигича қолсин, бироқ биз Улуғбекнинг ҳаётидаги бошқа бир кичик сирдан воқиф бўлдик.  Янгиликларимиздан бирида  хонанда дам олиб, ижод учун куч тўплаб келиш учун  иссиқ ўлкаларга дўстлари билан жўнаб кетганликларини  маълум қилган эдик.

Даврон Эргашев ва бошқа дўстлари билан ўтказилган   Хитойнинг Саня оролидаги ҳордиқ  мазмунли ва кулгили воқеаларга бой тарзда  кечди.  Айниқса Даврон Эргашевнинг скутерда кетаётиб сувга тушиб кетганида  ён атрофдаги одамларнинг “Сувда акулалар бор” деган сўзларидан ҳаяжонланиб, қўрқувнинг кучидан  бор овозда “Ёрдам беринглар” деганларидан, шу ҳолатдаги юз ифодаларини, сувда хавотирдан типирчилашларини  кўриб,  ижодкор ўзини кулгидан тўхтата олмади. Шу захотиёқ эмасу бир оздан сўнг ёрдам қўллари чўзилди-ю   оёғига гўёки бир нима  ёпишганини ҳис этган Даврон Эргашев  “менга ким дўст экани мана билинди” дея дўстларидан гина қилди.

Дўстининг ҳолати устидан  мириқиб кулган Улуғбек Раҳматуллаев эса сафардан қайтаётиб  бўйнини шамоллатиб қўйди, ҳатто қимирлата олмайдиган даражада. Шунда хонанда “Ҳа мен ҳам Давронакамнинг устида роса кулгандим, бу менга бўйин оғриғи бўлиб қайтди-я, қайтар дунёда”,  деб қўйди. Ижодкор билан  телефон орқали хабарлашганимизда, оғриқлар аста тинаётганини ва унинг ижод самосида парвозга тайёр эканликларини  эшитиб  ҳурсанд бўлдик.  Хонандага  мустаҳкам соғлиқ ва ижодий ютуқларни тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol