“Шумтакалар” яна эфирда

Сана: 21.01.2015 4056

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали кўпчилик радиотингловчилар кўнглидан жой олган “Шумтакалар” лойиҳаси оз муддат танаффусдан сўнг яна эфирга узатилди. Турсуной Алимова муаллифлигидаги мазкур лойиҳа маълум сабабларга кўра тингловчиларга тақдим этилмаётгани сабабли, мухлислар томонидан бир неча бор телефон қўнғироқлари бўлди.

 

Қувноқ ва қизиқарли саволларга бой, катта-ю кичикка бирдек манзур бўлган “Шумтакалар” дастурида иштрок этаётган болажонлар ҳам лойиҳанинг ашаддий мухлислари эканини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим.

“Шумтакалар” яна эфирда

Бугунги дастур меҳмонлари айни кунда ёшларнинг энг севимли гуруҳи, дея эътироф этилаётган “Уммон” гуруҳи йигитлари бўлди. Болажонлар томонидан йўлланган турли мантиқий ва хазиломуз саволларга топқирлик билан жавоб берган йигитлар қувноқ кайфиятда тўғридан-тўғри эфирда бошловчи билан мулоқотда бўлдилар.

“Шумтакалар” яна эфирда

 “Шумтакалар” яна эфирда

Бир зум болалик хотираларига қайтган “Уммон”чилар Зоҳид, Жасур ва Шоҳруҳ ўз ташрифлари билан нафақат радиоэфир мезбонига, балки бутун республика бўйлаб тинглаган ҳамюртларимизга яхши қайфият ва табассум улашдилар.      

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol